“Мовий ва оқ: Буюк ипак йўлининг улуғворлиги рамзи”

“Мовий ва оқ: Буюк ипак йўлининг улуғворлиги рамзи” номли кўргазма ЎзР ФА Ўзбекистон тарихи давлат музейида 2018 йилнинг 15 октябрь куни очилди.

Оқ-кўк чинни Хитойнинг ёрқин гавҳари ҳисобланади. XIV асрдан бошлаб денгиз ва қуруқлик йўли бўйлаб жануби-шарқ ва ғарбий Осиё ва Европага экспорт қилиниб, бу уни дунёга машҳур қилди.

Ҳозирги кунда Тан сулоласи хукмронлиги даврига оид оқ-кўк чиннининг энг қадимги бўлаклари Гуньи шаҳрининг сандоғлари қолдиқларидан топилган.

Оқ-кўк чинни бўёғининг асоси – кобальтдир, у ўзининг ёрқин ранги билан бўяшда катта аҳамиятга эга хамда маҳсулотнинг тайёр бўлишининг асосий омили бўлган.

Юан, Мин ва Цин сулолалари даврида чинни ишлаб чиқариш ўзининг юқори даражасига чиқиб, оммавий хусусиятга эга бўлди. Чиннини тайёрлашда “икки компонентли формула” ва “сумали” бўёғидан фойдаланиш маҳсулотларга бетакрорлик кўринишини берган.

Буюк Ипак йўлининг ривожланиши билан  Хитойга ўзига хос мусулмон маданияти кириб кела бошлади. Хитой чинни маҳсулотларида кўплаб араб ва форсий ёзувларининг пайдо бўлиши, уларда мусулмон маданиятининг таъсирини кўрсатган. Маҳсулотлар майин рангли тусда, нозик жозиба ва оддий суратлар билан тайёрланиб, у ерда махсус “бўш жой” қолдирилган.

XX-XXI асрларда Хитойда қадимий чинни ишлаб чиқаришга оид тадқиқотлар бошланди, кимёвий таҳлил ва илмий изланишлар замонавий илмий ва техник усуллар ёрдамида амалга оширилди ва хитой чиннисини ишлаб чиқариш мисли кўрилмаган технологик ютуққа эришди.

Шундай қилиб, оддий лой бўлагидан ноёб шакллар яратилган. Кобальтнинг кўк ранги бетакрор нақш яратиб, у маҳсулотни санъат даражасига кўтарган. Ва ушбу кун,  яъни XXI асрда Ипак йўлининг Иқтисодий камари ва Ипак йўлининг Денгиз Ипак йўлининг тикланиши билан оқ-кўк чиннисининг ўзига жалб этувчи ранги яна қайта яралиб, у тўлиқ ҳаётий куч-қудрат ва энергия билан тарихда ўзининг янги афсонасини яратишда давом этмоқда.

Ушбу кўргазмага ташриф буюринг ва Сиз инсон қўлларининг яратувчанлиги ва қалб тасаввурининг тантанасига гувоҳ бўласиз!