Тошкент музейида “Ўзбекистон ва Ҳиндистон: маданий алоқалар тарихидан” номли кўргазма очилмоқда.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи филиали Тошкент музейида 2021 йил 21 январь куни 1500 да “Ўзбекистон ва Ҳиндистон: маданий алоқалар тарихидан” номли кўргазма очилмоқда. Кўргазма Тошкент фотолар уйи, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви билан ҳамокрликда ташкиллаштирилган хамда  Миробод тумани маданият бўлими ва Лал Баҳодур Шастри номидаги 24-мактаб ўқувчилари ўзларининг бадиий чиқишлари билан иштирок этмоқдалар. Кўргазмада Ҳиндистон раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифи ва замонавий Ҳиндистоннинг фотосуратлари намойишга қўйилган.