XIX-XX asrlarda O'zbekiston

19 асрнинг биринчи ярмида ва Қўқон ўртасидаги беҳисоб урушлар Бухоро, Хива
уларнинг иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан заифлаштирди, бу эса хонликлар Россия империяси томонидан мустамлака қилинишига ва миллий давлатчиликнинг йўқолишига олиб келди.

Музей экспозициясида катта эътибор 1892 й. Тошкентда, 1898 й. Андижондаги қўзғолонлар, 1916 й. бутун ўлка ҳудудини қамраб олган умуммиллий қўзғолонларда
яққол ўз ифодасини топган Ўрта осиё халқларининг мустамлакачилик ҳокимиятига қарши
ҳаракатларини намойиш этишга қаратилган.

20 асрнинг йигирманчи йилларидан бошлаб СССР таркибидан Ўзбекистонга минерал ресурслар, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таъминотчиси роли ажратилган эди. деҳқонларнинг машаққатли қўл меҳнати ҳисобига катта Фарғона
канали (фотосуратга қаранг) ва бошқа шу каби ўнлаб суғориш каналлари қурилди. Ўзбекистоннинг атоқли сиёсий ва давлат арбоблари, олимлар, фан ва маданият намоёндаларини ҳам ўз ичига олган 40 мингдан ортиқ киши қурбонига айланган совет ҳукуматининг 1930-50 йилларда олиб борган репрессив сиёсати акс эттирилган.

Алоҳида кўргазма мажмуаси иккинчи жаҳон уруши йилларида (1941–1945йй.) Ўзбекистоннинг фашизмга қарши курашга қўшган катта ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилади. Ўзбекистон уруш йилларида ўз бошпанасини тарк этишга мажбур бўлган 300 минг яҳудий, 100 минг украин ва бошқа миллат вакилларини ўз бағрига қабул қилган. Ҳарбий госпиталлар, болалар уйларини ташкил қилиш,болаларни асраб олиш бўйича катта ишлар олиб борилган.

Урушдан кейинги давр Ўзбекистонни, биринчи навбатда, ёқилғи-энергетик ва минерал-хомашё ресурслари таъминотчиси ва собиқ СССРнинг асосий пахта базаси сифатида тавсифловчи материаллар билан фодаланган.