“Ҳунармандчилик ва халқ амалий-санъати анъаналари: маҳорат ва илҳом манбалари” номли кўргазма очилди

Ўзбекистон тарихи давлат музейининг филиали Тошкент музейида “Миллий ҳунармандчилик – миллат ифтихори” шиори остида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий-санъати анъаналари: маҳорат ва илҳом манбалари” номли кўргазма очилди. Кўргазма  “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ва  Республика “Ҳунармандлар” уюшмаси  билан ҳамкорликда ташкил этилган. Кўргазмада кулолчилик, заргарлик, пичоқчилик, гиламдўзлик, дўппидўзлик, каштачилик, тўқимачилик йўналишларида фаолият кўрсатаётган моҳир усталарнинг ижодий ишлари, қўл меҳнати намуналари намойиш этилди. 2021 йил 23 февраль.