Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Ёш истеъдодлар” тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси очилди.

    Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Ёш истеъдодлар” тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси очилди. Кўргазма Тошкент шаҳар хокимлиги, Маданият бош бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши, Ҳалқ таълими бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкиллаштирилди. Кўргазмада Тошкент шаҳридаги 30 та болалар мусиқа ва санъат мактаб ўқувчиларнинг 150 дан ортиқ  тасвирий ва амалий санъат асарлари намойиш этилди. 2020 йил 26 ноябрь.