SJ News II - шаблон joomla Авто

O’ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI history-museum.uz

 

Экспозиция

 

Музей экспозициясида Ўзбекистоннинг энг қадимги давридан бошлаб то бугунги кунгача бўлган тарихи ёритилган. Музей экспозицясига Ўзбекистон ҳудудида қадимий даврдан ҳозирги кунгача бўлиб ўтган тарихий-маданий жараёнлар ривожини ҳамда бу ерда бунёдга келган маданий мероснинг жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўрни асос қилиб олинган.

 Ўзбекистон қадимий ва бой тарихга эга давлат. Унда жаҳон тараққиётининг умумтарихий жараёнлари, турли-туман шакллари ва намоён бўлишининг ранг-барангликлари билан бирга, фақат Ўзбекистон тарихига хос хусусиятлар ва қонуниятлар ўз аксини топган.

Ўзбекистон ҳудудида жуда қадимий маконларнинг мавжудлиги тарихий-маданий изчилликни ва унинг анъанавийлигини таъминловчи муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Шу омил асосида кейинчалик бу ҳудудда давр жиҳатдан фарқланувчи аммо этник ва тарихий-маданий жиҳатдан мустаҳкам алоқада бўлган ўзига хос тараққиёт босқичлари шаклланди ва ривожланди.

Қадимий цивилизация илк давлатчиликнинг шаклланишига асос солди, бу эса кейинги даврларда қадимий ва ўрта асрлар давлатчилигининг ривожланиш шакллари ранг-баранглигини таъминловчи манба бўлиб хизмат қилди.

Бошқа омиллар билан бир қаторда, анъанавий давлатчиликнинг мавжудлиги, ХХ аср охирида Ўзбекистон Республикасида янги давлатчиликнинг вужудга келишига олиб келди.

Экспозиция моддий,бадиий ва маънавий маданият орқали музейга келувчиларга Ўзбекистон тарихий тараққиётининг объектив қонуниятларга асосланганлиги ва ўзига хослигини кўрсатиш,уларнинг дунёқарашини Она ватаннинг буюк тарихидан фахрланиш туйғуси билан тўлдиришга йўналтирилган.Мазкур экспозиция Ўзбекистон тарихининг қонуниятлари ва ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда,тарих фанининг жаҳонан дозалари асосида ташкил этилган.

 Музей экспозицияси бинонинг учинчи ва тўртинчи қаватларига жойлашган. Умумий экспозиция кўлами 2500 кв.м. майдонни ташкил этади. Экспонатлар миқдори 10 мингтадан ортади.

 Экспозициянибезатишдаархеологиктопилмалар, этнографикашёлар, тангалар, ёзмаманбалар, фотосуратлармажмуасиданкенгваунумлифойдаланил-ган. Шубҳасиз, экспозиция ўзгариб, мукаммаллаши, янги экспонатлар билан бойиб боради. Шу билан боғлиқ ҳолда янги бўлимлар ва кўргазмалар вужудга келади.

 Музейнинг иккинчи қаватида кўргазма заллари жойлашган (420 кв.м.). 2004 — 2008 йилларда бу ерда Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллик, Қарши шаҳрининг 2700 йиллик, Марғилон шаҳрининг 2000 йиллик юбилейларига бағишланган кўргазмалар ташкил этилган. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган кўргазма ишлаб турибди. Шунингдек, “Қоратепа Будда ибодатхоналари”, “Ўзбекистон ҳунармандчилиги”, “19–20 асрларда ўзбеклар маданияти ва турмуш тарзи” каби кўргазмалар катта муваффақият билан намойиш этилди.

 

                  

O'ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI

© 2017 Axborotdan foydalanish shartlari

 

  

Музей манзили: 700029, Тошкент шаҳри,

Шароф Рашидов кўчаси, 3.

Тел: (371) 239-10-83; Факс: (371) 239-44-25.

E-mail: history@uzci.net.

Иш вақти: 10.00 17.00 соатлар.

Дам олиш кунидушанба.

Top