SJ News II - шаблон joomla Авто

O’ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI history-museum.uz

 

IX БЎЛИМ

МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН

    1991 йилнинг 31 августида ўзбек халқининг кўп асрлик тарихида мисли кўрилмаган ҳодиса рўй берди – Ўзбекистон ўзининг мустақиллигига эришди.

 Экспозиция мажмуи “Ўзбекистон Республикаси суверен демократик давлатининг ташкил топиши” ва “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги асосий Конституцион Қонунни ҳам ўз ичига олувчи суверенитетга асос солган муҳим ҳужжатлар билан таништиради.

 Бу ерда янги давлатнинг рамзлари: байроқ, герб, республика мадҳияси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси харитаси тақдим этилган.

 Энг муҳим асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатлар: Ўзбекистон Олий Кенгашининг 1991 йил 31 августда Мустақилликни эълон қилиш ҳақидаги Баёноти, “Ўзбекистон Олий Кенгашининг Ўзбекистонни суверен давлат деб эълон қилиш тўғрисида”ги Қарори, “Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллиги асослари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Байроғи тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Герби тўғрисида”ги “Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси тўғрисида”ги Қонунлари кўргазмага қўйилган. Бастакор Мутал Бурхоновнинг Ўзбекистон Республикаси мадҳияси тақдим этилган. Давлат рамзлари сифатидадаврида таъсис этилган орден ва медаллар намойиш этилган.

 Алоҳида эътибор республика мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг халқаро терроризмга қарши курашдаги улкан ҳиссасини тасвирлашга қаратилган. Экспонатлар орасида террористик гуруҳларга барҳам бериш давомида ҳалок бўлган зобитлар фотосуратлари, террористлар ҳақидаги маълумотлар мавжуд.

1.Монумент независимости и гуманизма. Ташкент.

2.Конституция Республики Узбекистан.

3.Политико-административная карта Республики Узбекистан.

4.Герб и флаг Республики Узбекистан.

 

5.Здание Олий Мажлиса (парламента) Республики Узбекистан.

 

                  

O'ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI

© 2017 Axborotdan foydalanish shartlari

 

  

Музей манзили: 700029, Тошкент шаҳри,

Шароф Рашидов кўчаси, 3.

Тел: (371) 239-10-83; Факс: (371) 239-44-25.

E-mail: history@uzci.net.

Иш вақти: 10.00 17.00 соатлар.

Дам олиш кунидушанба.

Top