SJ News II - шаблон joomla Авто

O’ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI history-museum.uz

 

V БЎЛИМ

ФАН ВА МАДАНИЯТНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

    VII–VIII асрларда Ўрта Осиёга араблар босқини бошланди. Арабларнинг Ўрта Осиёни забт этиш тафсилотлари “Араб жангчилари юришда” миниатюрасида, “Шаҳарнинг араблар томонидан таланиши” акварелида, “Жузя ундириш” картинасида ўз аксини топган.

 Шу ерга VIII–IX аср бошларида Рей, Боғдод, Балх, Самарқанд, Бухоро, Марв ва бошқа шаҳарларда ал-Маҳдий, ал-Маъмун, ал-Амин каби араб ҳукмдорлари томонидан зарб этилган тангалар қўйилган.

 Бўлимнинг марказий экспонатларидан бири VIII аср биринчи яримдаги араб ёзувининг ноёб ёдгорлиги Қуръонининг Усмон мусҳафи қўлёзма нусхаси нашридир.

 Маҳаллий ҳукмдорлар ҳалифаларнинг ноиблари ҳисоблансаларда, аста секин улар марказий ҳокимиятдан мустақил бўла бошладилар. 821 йили Тоҳир ибн Ҳусайн томонидан Хуросон ва Моварауннаҳр ҳудудида Тоҳирийлар давлати (821 – 873 йй.) тузилди, 874 – 999 йилларда эса Сомонийлар давлати ташкил топди, булар ҳақида харита, ашёлар ва бошқа маълумотлардан билиб олиш мумкин.

 IX асрнинг иккинчи ярмида турк тилида гаплашувчи чигли, яғма, қарлуқ қабилалари қорахонийлар давлатини ташкил этдилар. 999 йили Қорахонийлар Бухорони забт этдилар ва Ўрта Осиё ҳамда Шарқий Туркистонга ҳукмронлик қила бошладилар. Қорахонийлар даврида Ғарбий ва Шарқий Туркистонда 40 дан ортиқ зарбхоналар мавжуд бўлиб, улардазарбхоналар мавжуд бўлиб, уларда олтин, кумуш ва мис тангалар зарб этиларди.

 IX–XII асрлар Ўрта Осиё тарихида муҳим даврлардан бири бўлиб, дунё фанини бойитишга ҳисса қўшган Ўзбекистон халқлари фани ва маданиятининг юксак равнақи билан характерланади. Меъморлик, тасвирий санъат, бадиий ўймакорлик, ўйма нақш, шеърият, нотиқлик, хуснихат кенг ривожланди.

1.Зодагон сўғд жангчиси. 8 аср. Деворий расмдан нусха. Панжикент.

2. Арабларнинг Ўрта  Осиёни забт этиши давридаги тангалар.

3.«Халифа Усмон» Қуръони. 7 аср. Қўлёзма нашри. Санкт-Петербург, 1905 йил.

 

                  

O'ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI

© 2017 Axborotdan foydalanish shartlari

 

  

Музей манзили: 700029, Тошкент шаҳри,

Шароф Рашидов кўчаси, 3.

Тел: (371) 239-10-83; Факс: (371) 239-44-25.

E-mail: history@uzci.net.

Иш вақти: 10.00 17.00 соатлар.

Дам олиш кунидушанба.

Top