SJ News II - шаблон joomla Авто

O’ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI history-museum.uz

 

I Бўлим

ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИ ТОШ ДАВРИДА

Милоддан аввалги 1,5 млн йил – милоддан аввалги 5 минг йил.

    Тош даври мил.ав. 1,5 млн – 5 минг йил – Ўзбекистон ҳудудида одамлар жамоатчилиги илк шаклининг пайдо бўлиш ва шаклланиш вақтидир. Жаҳон тарихи фанида умумқабул қилинган даврлаштиришга мувофиқ тош даври учта катта даврга бўлинади: – палеолит (қадимий тош асри, мил.ав. 1,5 млн. – 12 минг йил), мезолит (ўрта тош асри, эрамизгача (12-6 мил. ав. минг йилликлар) ва неолит (янги тош асри, мил.ав. 6-4 минг йилликлар). Булар моддий маданият тараққиётининг ўзига хос хусусиятларига кўра яна бир қатор қисқа муддатли даврларга бўлинади.

 

 Тош давридан бронза даврига ўтиш орасидаги давр энеолит (мис-тош асри) дейилади (мил.ав. 4-3 мингйилликлар).

 Бўлим экспозициясидаги археологик ёдгорликларда ўз аксини топган бу даврлар Ўзбекистон ҳудудида одамларнинг жойлашиши илк палеолит даврига тўғри келишидан гувоҳлик беради. Илк палеолит одамнинг шаклланиши, дастлабки иш қуролларининг пайдо бўлиши билан характерланади.

 

                  

O'ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI

© 2017 Axborotdan foydalanish shartlari

 

  

Музей манзили: 700029, Тошкент шаҳри,

Шароф Рашидов кўчаси, 3.

Тел: (371) 239-10-83; Факс: (371) 239-44-25.

E-mail: history@uzci.net.

Иш вақти: 10.00 17.00 соатлар.

Дам олиш кунидушанба.

Top