SJ News II - шаблон joomla Авто

O’ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI history-museum.uz

 

Ўзбекистон тарихи Давлат музейининг

НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар

   Ўзбекистон тарихи давлат музейи дастлаб Тошкент музейи номи билан 1876 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  1992 йил 21 апрелдаги 203-сон қарорига асосан мустакил илмий-тадкикот муассасаси сифатида қайта ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 августдаги 402-сон қарорига асосан музейга «Давлат музейи» мақоми берилди.

Музей илмий-тадкикот муассасаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси тизимида фаолият олиб боради.

Ўзбекистон тарихи давлат музейининг фаолияти давлат бюджети ва белгиланган тартибда жалб қилинган бюджетдан ташқари маблағлар асосида юритилади.

Ўзбекистон тарихи Давлат музейи  (кейинги ўринда Музей деб кўлланилади) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Музейлар туғрисида”ги Қонунига биноан Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 октябрдаги “Музейлар фаолиятига тааллуқли меъёрий ҳужжатлар тўғрисида” ги 237- сонли қарори  ҳамда 2010 йил 12 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақидаги 68-сон қарорига асосланган ҳолда иш юритади.

Музей ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Олий Мажлис қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг карорлари ва фармойишлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси  Фанлар Академиясининг қарорлари ва фармойишлари, Низоми, Фанлар Академияси Ҳайъати томонидан тасдиқланган низомларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

Музей Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган  ва ўз номи ёзилган муҳрга, тўрт бурчакли штампга, бланкка, ўз мустақил балансига, давлат банкида ҳисоб-китоб рақами очиш (шу жумладан валютада) ҳуқуқига эга бўлган юридик ташкилот сифатида ўз фаолиятини амалга оширади.

Музей илмий-тадқиқот фаолиятининг асосий йўналиши мавзу- экспозиция режаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси томонидан белгиланади ва ижтимоий фанлар соҳалари бўйича белгиланган устивор, истиқболли ва йиллик иш режаларига мувофиқ амалга оширилади.  

II. Музейнинг мақсад ва вазифалари

Музейнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

– Ўзбекистон тарихи Давлат музейида илм-фан, маориф ва маданиятнинг юксак даражадаги тарққиётини ҳаққоний акс эттириш ва кенг тарғиб қилиш, чуқур инсонпарварлик руҳи билан суғорилган тарихий  ютуқларимиз ва анъаналаримиз асосида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва миллий истиқлол ғоясини сингдириш;

– Музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш;

–Музей ашёлари ва музей коллекцияларини аниқлаш, тўплаш ва ўрганиш;

– Маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш;

– Музей ашёлари ва музей коллекцияларини намойиш қилиш;

Музейнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

– кишилик жамиятининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тўғрисидаги илмий билимларнинг дастлабки (бирламчи) манбалари бўлган маънавий ва моддий-маданий, тарихий ёдгорликлар коллекцияларини тўплаш, ютуқлардан фойдаланиш, умумлаштириш, амалиётга татбиқ этишга кўмаклашиш;

– коллекциялар ҳисобини олиб бориш, сақланишини таъминлаш, илмий шарҳ бериш, уларни амалдаги мавжуд йўриқномалар ва услубий қўлланмалар талабига мувофиқ ҳужжатлаштиришни таъминлаш;

– қадимий, тарихий ёдгорликларни қидириш, тўплаш ва уларни ўрганиш мақсадида бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда экспедициялар ташкил этиш ва уларда қатнашиш;

– ўзбек ҳалқининг қадимги даврдан шу кунгача бўлган тарихий тарққиёт йўлини, жаҳон фани ва маданиятига қўшган улкан ҳиссасини кўрсатиб берадиган асл ҳужжатлар, қўлёзмалар, моддий-маънавий ёдгорлик ва топилмалар асосида ўзбек ҳалқи тарихини ёритувчи доимий ҳамда вақтинчалик экспозициялар ва кўчма кўргазмалар ташкил этиш;

– музей хазинаси ва кўргазма залларини кенг ҳалқ оммаси қўлидаги ва бошқа муасссалардаги халқимиз тарихига оид ёдгорликлар, зеби-зийнат буюмлари ҳисобига бойитиш;

– музей кўргазма залларининг кенгайтирилган истиқболли мавзу-экспозицион режаларини ишлаб чиқиш, безатиш лойиҳасини тузиш ва уни амалда бажариш;

– илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ходимлар таркибини истеъдодли олимлар, ёш илмий кучлар билан доимо тўлдириб бориш;

– музей кўргазма залларидаги экспонатлар орқали халқни тарих бунёдкори ва моддий-маънавий бойликларини яратувчи сифатида кўрсатиш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарихни ёритиш, тарихий шахслар фаолиятига баҳо бериш;

– доимий мавзу-экспозиция ва хазинадаги мавжуд ҳужжатлар, ёдгорликлар, илмий картотекалар, каталоглар ва экспедициялар бўйича  илмий ҳисоботлар тайёрлаш ва шу асосда монографиялар, альбомлар, китоблар нашр этиш, матбуотда мақолалар чоп этиш, радио ва телевидение орқали ўзбек халқининг тарихига оид маълумотларни ашёвий далиллар орқали кенг жамоатчиликка етказиш;

– музей экспозициясини ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш;

– музейга келувчиларга умумий тартибда хизмат кўрсатиш;

– музей ўз мақсад ва вазифаларини амалга оширишда давлат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлари билан биргаликда ҳамкорлик  дастурларини ишлаб чиқиши, турли танловлар, кўргазмалар ташкил этиши ҳамда белгиланган тартибда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши мумкин.

 

III.Илмий ва илмий-ташкилий фаолияти

Ўзбекистон тарихи Давлат музейининг фаолияти ижтимоий фанлар соҳалари бўйича белгиланган истиқболдаги йиллик илмий ва илмий-ташкилий режаларига мувофиқ амалга оширилади ҳамда қуйидагилардан иборат бўлади:

          – тарихий, маданий, маърифий фанларнинг етакчи йўналишлар бўйича илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш;

          –  ёш  илмий кадрларни тайёрлаш мақсадида музейда тарих ва музейшунослик йўналиши бўйича  стажер-тадқиқотчи-изланувчи ҳамда катта илмий ходим-изланувчилар институтини ташкил этиш;

         –  музейда тарих, санъатшунослик ва музейшунослик йўналишлари бўйича кандидатлик ва докторлик диссертацияларининг ҳимояси учун Ихтисослашган Кенгашни ташкил этиш;

            – вилоят, туман  ва халқ музейларига музейшунослик масалаларида амалий ёрдам кўрсатиш;

            – хорижий мамлакатларнинг илмий муассаса ва музейлари билан ҳамкорлик қилишнинг турли шаклларини йўлга қўйиш, иш тажрибасини ўрганиш учун ходимларни хорижий мамлакатларга юбориш ва уларнинг ходимлрини қабул қилиш;

            – муайян илмий муаммолар, вазифалар ёки мавзулар бўйича халкаро, республика илмий анжуманлар, семинарлар ва машғулотлар ташкил этиш ҳамда хорижий мамлакатларда музейшунослик мавзусида ўтказиладиган халқаро анжуманларда иштирок этиш;

            – Республика, халқаро миқёсида кўргазмалар ташкил этиш, тарихий саналар, байрамлар, буюк алломалар, таниқли фан ва маданият арбоблари шарафига илмий-оммабоп тадбирлар ўтказиш; 

            – музей кўргазмалари бўйича саёҳатлар, маърузалар ташкил этиш, ўқув юртларининг дастурлари бўйича машғулотлар ўтказиш, музейга келувчиларнинг олимлар, тарихий воқеаларнинг иштирокчилари билан учрашувларни ташкил этиш;             

            – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Низомига ҳамда ушбу Низомга асосан илмий ходимларнинг бўш лавозимларига белгиланган тартибда танловлар ўтказиш. Улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузиш асосида меҳнат муносабатлари ўрнатиш;

            – меҳнат ҳақидаги қонунларга, меҳнатни муҳофаза қилиш, техник хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, давлат ижтимоий суғуртаси, меҳнат интизоми қоидалари ва меъёрларига риоя қилинишини таъминлаш, меҳнатни ташкил этишни тобора такомиллаштириш, шунингдек, ўз ҳисобида турган мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш.       

Музей ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясига ҳисобот такдим этади.

IV.Музейнинг тузилиши ва бошқаруви

Ўзбекистон тарихи Давлат музейи таркибида илмий-тадқиқот ва маъмурий-хўжалик бўлимлари ҳамда ёрдамчи бўлинмалар ташкил этилади. Музейнинг илмий, экспозицион масалаларини ҳал этиш учун илмий кенгаш тузилади.

Илмий кенгаш илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари бўйича бажарилаётган илмий ишларнинг мавқеи ва самарадорлигини жаҳон фанининг юксак талаблари дариажасида баҳолашга ҳамда консультатив-эксперт илмий жамоа сифатида фаолият кўрсатади.

Илмий кенгаш таркибига қоида бўйича директор(кенгаш раиси), унинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, илмий котиб, бўлим мудирлари, шунингдек, етакчи илмий ходимлар, республикадаги бошқа илмий-тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртларининг вакиллари кирадилар.

Илмий кенгашнинг шахсий таркиби музей директорининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўлимининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ҳайъати томонидан тасдиқланади.

 

Музей раҳбарияти жамоанинг илмий, маърифий ва маданий фаолиятини юритиш учун алоҳида ички тартиб қоидаларни ишлаб чиқади ва илмий кенгаш тасдиқлайди.

Илмий кенгаш ушбу Низом ва ЎзР Фанлар Академияси Низоми асосида иш олиб боради.

            Музей директори ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши вице-президенти тавсияси билан Фанлар Академияси президенти томонидан амалдаги конунчилик ва белгиланган тартиб бўйича шартнома асосида  тайинланади.

Музей директори:

–  музейнинг фаолияти учун шахсан жавобгардир;

– ўзи раҳбарлик қилаётган музей номидан иш олиб боради, унинг манфаатларини ифодалайди;

– музейнинг мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этади ва шартномалар тузади;

– музей ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, музейга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

– музей ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

– музей фаолиятини такомиллаштириш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, музей фаолиятининг бошқа мақсадлари бўйича тегишли давлат органларига таклифлар киритади;

– ходимлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузади;

– қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади;

– музей директори ходимларнинг касб-маҳоратини доимий равишда ривожлантириб бориш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун масъулдир;

– музей директори музейнинг бутун фаолияти учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Низомига, ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ҳайъати олдида жавоб беради.

У давлат идораларида, муассасаларида, хўжалик ва жамоат ташкилотларида музей фаолиятига тегишли бўлган масалалар бўйича масъулдир.

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, илмий котиб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши вице-президенти билан келишилган ҳолда музей директори томонидан тайинланади.

Музей бўлинмаси мудири музей илмий кенгаши танловидан ўтган ходимлар қаторидан директор томонидан тайинланади.

МузейходимларимузейНизомига, ичкитартиб, касбийаҳлоқ-одобқоидаларигақаттиқриояэтишлари, музейфаолиятинитакомиллаштиришдафаолиштирокэтишлари, ўзкасбиймаҳоратларинимунтазамоширибборишларишарт.

V. Ўзбекистон тарихи давлат музейининг штатлари

Музейнинг таркибий тузилиши ва ходимлари сони музей фаолиятининг бош йўналиши ва унга ажратилган иш ҳақи фонди доирасида белгиланади.

            Музей ходимлари штати бажариладиган вазифларнинг хусусияти ва ҳажмини ҳисобга олган ҳолда бўлим мудирлари, етакчи илмий ходимлар, катта илмий ходимлар, кичик илмий ходимлар, лектор-экскурсоводлар, кутубхона мудири, хазинахона мудири, хазинабонлар, мухандис ва мусаввирлар гуруҳи, реставратор, фотограф, менеджер, психолог, ҳуқуқшунос, педагог, методист, кассир, назоратчи ва бошқа ёрдамчи штатлардан иборат бўлади. Ходимларни бўш лавозимларга қабул қилиш  ва улардан озод этиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига, бошқа норматив ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Низомига, ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.

VI. Музейнинг молиявий-хўжалик фаолияти

Музейнинг моддий-техника базаси зарур иморатлар, коммуникациялар, жиҳозлар, музей фондини, музей ашёлари ва коллекциялари билан бойитиш, уларни сақлаш, аниқлаш, тўплаш, маданий-маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш, ўрганиш, эълон қилиш соҳасидаги бошқа вазифаларни ҳал этишда фойдаланадиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади:

– музей биноси техника хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан тегишли  талабларга риоя қилинган ҳолда фойдаланилади;

– музей жойлашган бино бошқа ташкилотларга берилган тақдирда, ушбу масалалар бўйича қарор қабул қилган давлат органи музейни тенг қийматидаги бино билан таъминлаши ҳамда музейнинг ашёлари ва коллекцияларини, шунингдек кўргазма жиҳозларини кўчириш ва янги экспозицияни ташкил этиш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаши шарт;

– Ўзбекистон тарихи давлат музейи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари меҳнатига тўланадиган ҳаққа тенглаштирилади;

– музейнинг  илмий-тадқиқот ва моддий техникавий базаси мавжуд тарихий-маданий ёдгорликлар, бино ва қурилмалардан иборатдир;

– музей номатив-ҳужжатларида белгиланган тартибда молия ва статистика ҳисоботлари юритилади;

– музейнинг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.

Музейнинг пул маблағлари:

– давлат бюджетидан бериладиган маблағлардан;

–хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлардан;

– кириш чипталари сотишдан тушадиган маблағлардан;

– Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатадиган корхона муассаса ҳамда алоҳида шахслар томонидан беғараз бериладиган ҳайрия маблағларидан иборат бўлади.

Музейнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

– илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва уларни экспозиция ва кўргазмаларда акс эттириш;

– илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, қадимий тарихий ёдгорликларни ўрганиш ва турли экспозициялар ташкил қилиш, уларни безаш учун хорижий олимлар, мусаввирлар ва бошқа  мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

– республика, МДҲ ва хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ва музейлари билан биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш ва тижорат асосида кўргазмалар ташкил этиш;

– музейга ташриф буюрувчиларнинг кириши учун чипта пули, экскурсиялар ташкил этиш, нашрларни, кўргазма залларидаги ва фонддаги тарихий ноёб ёдгорликларни ва ҳужжатларнинг суратга олинган нусхаларини сотишдан ва бошқа хизмат кўрсатишлардан тушган маблағлардан махсус жамғармалар ташкил этиш;

– Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатадигаан фирмалар, қўшма корхоналар, хўжалик ҳисобидаги кичик корхоналар тузиш;

жамоат овқатланиш хизматларини кўрсатиш;

– матбаа ва полиграфия фаолиятини юритиш, ўз журналини чоп этиш;

саёҳатчилик, шунингдекхалқаросаёҳатчиликиндустриясиниҳамдаанъанавийваноанъанавийтурлариниривожлантириш;

ўқув марказларини ташкил этиш;

– музейнинг ўз филиалларини ташкил этиш ва уларга раҳбарлик қилиш;

бино иншоотларини ижарага бериш;

– ярмаркалар, кўргазмалар, салонлар, аукционлар, савдолар, мусобақалар ташкил этиш ва уларда иштирок қилиш, шу турдаги йиғилишларни Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда ташкил этиш;

– интернет хизматларини кўрсатиш ҳамда билим ва кўникмаларни шакллантирувчи компьютер ўйинлари ва ўқув курсларини ташкил этиш;

– Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган барча фаолият турларини амалга ошириш.

Музейда махсус ташкил этилган жамғармалардан:

            – кенг халқ оммаси қўлидаги ноёб тарихий буюмларни сотиб олишда, уларни қайта таъмирлашда ва музей ходимларини рағбатлантиришда фойдланиш мумкин;

            – музей биносини қисман таъмирлаш, янги техник жиҳозларни сотиб олишда фойдаланиши мумкин;

            – байрамлар ташкил этиш, саёҳатлар уюштириш, ҳамда ходимларни малакасини ошириш учун хорижий ва маҳаллий илмий-маданий муассасаларга  юборишда фойдаланиш;

            – музейга “Совғалар” фонди учун махсус ҳисоб рақамидан тарихимиз ва мадниятимизга оид китоблар, буклетлар, рисолаларни сотиб олиш ва меҳмонларга совға қилиш ёки сотиш мумкин;

            – музей ва музей ходимлари томонидан нашр этилган китоблар, буклетлар, тўпламлар ва бошқа нашр маҳсулотлари турли тадбирлар жараёнида иштирокчиларга беғараз тақдим этиш ҳамда совға қилиш мумкин;

VII. Музей фаолиятини тугатиш

            Ўзбекистон тарихи давлат музейининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ҳайъати қабул қилган қарорлари асосида тугатилади.

  Кўчириб олиш:

 

Ўзбекистон тарихи Давлат музейининг  НИЗОМИ

 

                  

O'ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI

© 2017 Axborotdan foydalanish shartlari

 

  

Музей манзили: 700029, Тошкент шаҳри,

Шароф Рашидов кўчаси, 3.

Тел: (371) 239-10-83; Факс: (371) 239-44-25.

E-mail: history@uzci.net.

Иш вақти: 10.00 17.00 соатлар.

Дам олиш кунидушанба.

Top