SJ News II - шаблон joomla Авто

O’ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI history-museum.uz

 

VIII БЎЛИМ

XIXXX АСРЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

     XIX асрнинг биринчи ярмида Бухоро, Хива ва Қўқон ўртасидаги беҳисоб урушлар уларнинг иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан заифлаштирди, бу эса хонликлар Россия империяси томонидан мустамлака қилинишига ва миллий давлатчиликнинг йўқолишига олиб келди.

 Ўзбек халқи яшаган ҳудуд илк бор мустақил босма картографик тасвирда берилган Ўзбекистон харитасининг ушбу нусхаси ноёб экспонатлардан ҳисобланади. “Nov Maris Caspi et regions uzbeck” 1735 йили Йоханн Петер ван Гелен томонидан Абрагам Мас (ўз даврида Россияда хизмат қилган голланд картографи)нинг қўлёзма харитаси асосида ишланган. Асл нусха Сечени (Будапешт, Венгрия) номидаги Миллий кутубхонада сақланади.

 Княз А.Бекович-Черкасскийнинг 1717 йили Хивага биринчи ҳарбий экспедиция уюштириши ва В.А. Перовский раҳбарлигида 1839–1840 йилларда Хива давлатига қарши иккинчи йирик экспедицияси билан боғлиқ воқеалар ҳам ёритилган. В.А.Перовский муваффақиятсизликка учраган. А. Бекович-Черкасскийнинг отряди эса деярли ҳаммаси йўқ қилиб юборилган эди.

 Харитада подшох қўшинларининг 1853, 1864 – 1866, 1873 – 1876 йилларда Қўқонга, 1866 – 1868 йилларда Бухорога, 1873 йили Хивага қарши асосий ҳарбий юришлари кўрсатилган. Фотосуратларда уруш бўлган жойлар, подшо қўшинлари томонидан Тошкент (1865 й.), Самарқанд (1868 й.), Хива (1873 й.) ва Маҳрамнинг 1886 йилнинг январида Бухорода Россия сиёсий агентлигининг очилиши ҳақидаги фотосурат, Хива томонидан товон тўланиши, рус фуқароларига ер участкаларининг ажратилиши ҳақидаги ҳужжатлар, Бухоронинг Россия “божхона чегараси”га киритилиши ҳақидаги битим ва бошқа экспонатлар амирлик ва хонликнинг вассал ҳолатини яққол тасдиқлайди.

1.Сабля. XIX в. Хива.

2.Захват Хивы царскими войсками. 1873 г. С картины художника Н.Н. Каразина.

3.Описание Хивинского похода 1873 года. СПб., 1898.

4.Ружья курковые,кустарного изготовления. XIX в. Средняя Азия.

 

                  

O'ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI

© 2017 Axborotdan foydalanish shartlari

 

  

Музей манзили: 700029, Тошкент шаҳри,

Шароф Рашидов кўчаси, 3.

Тел: (371) 239-10-83; Факс: (371) 239-44-25.

E-mail: history@uzci.net.

Иш вақти: 10.00 17.00 соатлар.

Дам олиш кунидушанба.

Top