SJ News II - шаблон joomla Авто

O’ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI history-museum.uz

 

Эълон

Тепловоздушная завеса RM-1220-3D/Y c установкой

Размер(мм) : 2000Х180Х215

нархи: 5 550 000 сум

«Шароф Рашидов - халқимизнинг оташқалб фарзанди» мавзусида кўргазма очилди

Ўзбекистон Респубикаси Фанлар академияси

Ўзбекистон тарихи давлат музейи

2017 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон тарихи давлат музейида атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган «Шароф Рашидов - халқимизнинг оташқалб фарзанди» мавзусида кўргазма очилди.

1

Кўргазмада ЎзР ФА раҳбарияти, вакиллари, Ш.Рашидовнинг фарзандлари, яқинлари, замондошлари, Ш.Рашидов ҳаёти ва сиёсий фаолиятига атаб ёзган асарлар муаллифлари ҳамда фуқароларнинг кенг қатлами қатнашди.

2

 

Ш.Рашидовнинг ҳаёти ўз халқининг бахти ва фаровонлиги йўлидаги меҳнат билан ўтган. Ш.Рашидов Ўзбекистонни 1959-1983 йиллар давомида бошқарди. Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида янги ерларнинг ўзлаштирилиши, янги тўқимачилик корхоналарининг қурилиши, электротехника саноати, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва бошқа кўплаб соҳалар ривожи унинг номи билан боғлиқдир. Шу билан бирга Тошкент телеминораси, Тошкент метрополитенининг қурилиб ишга туширилиши бевосита унинг номи билан боғлиқ ва бу кўргазма экспозициясида ўз аксини топган.

3

 

Кўргазма беш бўлимни ўз ичига олади: «Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўли», «Шароф Рашидовнинг маданият ва спорт ривожига қўшган ҳиссаси», «Шароф Рашидовнинг сиёсий фаолияти», «Шароф Рашидовнинг бунёдкорлик фаолияти», «Шароф Рашидовга эҳтиром».

Кўргазмада Ш.Р.Рашидовнинг босиб ўтган ҳаёт йўлини, унинг бунёдкорлик фаолиятини очиб берувчи асл нусха ҳужжатлар, ўзи ёзган таржимаи ҳоли, адабий мероси намойиш қилинган. Алоҳида витринадан совғалар, Тошкент метрополитени биринчи ва иккинчи йўналишларининг рамзий калитлари ва бошқалар жой олган.

4

5

6

 

Китоб чоп этиш учун эълон!

 

Издательско-полиграфические работы монографии

"Музей, галлерии, арт-центры г.Ташкента" китобни чоп этиш.

бложка 4 краски, твердый переплет 7б, 28 страниц цветные иллюстрации, (печать на струйном принтере)

Сахифаси 256

Нархи: 160*46534= 7 446 000 сўм

 

Эълон!

Тепловоздушная завеса RM-1220-3D/Y c установкой

Размер(мм) : 2000Х180Х215

нархи: 5 550 000 сум

Diqqat Tanlov

tanlov

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ

ДАВЛАТ МУЗЕЙИ

Ўзбекистон тарихи давлат музейи, юртимизнинг энг қадимги даврларидан бошлаб то ҳозирги кунга қадар бўлган тарихини ўзида акс эттирган ягона муассаса ҳисобланади. Ушбу муассаса экспозициясига кирган ташрифчиларга тарихий маълумотлар бериш билан бир қаторда Ўзбекистон фуқороларида, айниқса ёшларда юртимизнинг бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширалаётган демократик ислоҳотларнинг моҳиятини англаб етишига кўмаклашади.

Мустақиллиқ йилларида икки марта реконструкция қилинганлигига қарамасдан музейнинг мухлислари  камаймади.

2017 йил 18 май “Ҳалқаро музейлар куни”га қадар музей

Leggi tutto...

“Моддий-маънавий мерос ва умумбашарий қадриятлар” мавзуида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида”ги 56-ф-сонли Фармойиши билан

Leggi tutto...

“Авлодлар учрашуви” номли тадбир ўтказилади

  Мамлакатимизда истиқлол йилларида ҳар йили 9 майда нишонланадиган умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўз ҳаётини Ватан озодлиги учун қурбон қилган юртдошларимиз хотирасига кўрсатилаётган эҳтиром,

Leggi tutto...

“Амир Темур ва унинг давлати” мавзуида тадбир ўтказилади

   Мустақиллик йилларида тарих фанида юз берган муҳим ижобий ўзгаришлардан бири – ҳалқимизнинг миллий қаҳрамонлари номини қайта тикланишидир. Ўзбекистон тарихи, аждодларимиз маданий мероси,

Leggi tutto...

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси яратилиш тарихига бағишланган кўргазма очилди

Ўзбекистон Респубикаси Фанлар академияси

Ўзбекистон тарихи давлат музейи

2017 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон тарихи давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Асосий Қомусимиз яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмасининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

12

Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва палаталар девонининг масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьялари ва ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бошқарув аппарати ходимлари, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчилари ва талабалари ҳамда фуқароларнинг кенг қатлами иштирок этди.

11

Кўргазмадан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасини тайёрлаш жараёни, “Конституциявий комиссия тузиш тўғрисида”ги Олий Кенгаш қарорининг нусхаси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Конституция лойиҳасидаги қўлёзмалари, халқ муҳокамаси учун Конституция лойиҳаси чоп этилган “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари, вазирликлар, давлат қўмиталари, суд ва прокуратура органлари, ёзувчилар, олий ўқув юртларининг профессор ўқитувчилари, имом-хатиблар томонидан Конституция лойиҳаси юзасидан йўллаган таклиф ва мулоҳазалар ўз аксини топган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилган нашрларга ҳам кенг ўрин ажаратилган.

9

Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари миллий марказидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталаридан келган нуфузли меҳмонлар сўзга чиқди.

10

 

                  

O'ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI

© 2017 Axborotdan foydalanish shartlari

 

  

Музей манзили: 700029, Тошкент шаҳри,

Шароф Рашидов кўчаси, 3.

Тел: (371) 239-10-83; Факс: (371) 239-44-25.

E-mail: history@uzci.net.

Иш вақти: 10.00 17.00 соатлар.

Дам олиш кунидушанба.

Top