SJ News II - шаблон joomla Авто

O’ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI history-museum.uz

 

Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Бармоқларда олам тафти” кўргазмаси

Ўзбекистон тарихи давлат музейида

Бармоқларда олам тафти” кўргазмаси

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти дунё сари юз тутиб, Европа, Осиё кўзи ожизлар уюшмалари билан яқин алоқа ўрнатган. Осиё ва Жаҳон кўзи ожизлар уюшмаларига тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб қўшилган.

Ўзбекистон тарихи давлат музейининг ҳозирги кунда ўз фаолиятидаги дастлабки қадам сифатида жамиятнинг барча қатламини, хусусан ногиронлар ва имконияти чекланган шахслар учун кўп туркумли кўргазмалар ташкил этиб келмоқда.

Шу мақсадда музей томонидан Ўзбекистонда кўзи ожизлар учун “Бармоқларда олам тафти” (Мир в твоих пальцах) номли биринчи махсус кўргазма ташкил этилди.

IMG 9205-1

Бу кўргазма орқали музей жамоаси кўзи ожиз ташрифчиларни Ўзбекистон тарихи ва маданиятидан ҳикоя қилувчи тарихий ашёлар, амалий санъат намуналари ва геологик топилмалар билан таништирди.

Бу кўргазмани ташкил этишда ташрифчилар билан Ўзбекистон Республикаси ХДП таъминлади, экспозицияда эса Ўзбекистон тарихи давлат музейи фонд ашёлардан ташқари, Ўзбекистон Бадиий Академияси, К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ва Геология музейи тақдим этган материаллардан кенг фойдаланди.

 

                  

O'ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI

© 2017 Axborotdan foydalanish shartlari

 

  

Музей манзили: 700029, Тошкент шаҳри,

Шароф Рашидов кўчаси, 3.

Тел: (371) 239-10-83; Факс: (371) 239-44-25.

E-mail: history@uzci.net.

Иш вақти: 10.00 17.00 соатлар.

Дам олиш кунидушанба.

Top