SJ News II - шаблон joomla Авто

O’ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI history-museum.uz

 

«Шароф Рашидов - халқимизнинг оташқалб фарзанди» мавзусида кўргазма очилди

Ўзбекистон Респубикаси Фанлар академияси

Ўзбекистон тарихи давлат музейи

2017 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон тарихи давлат музейида атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган «Шароф Рашидов - халқимизнинг оташқалб фарзанди» мавзусида кўргазма очилди.

1

Кўргазмада ЎзР ФА раҳбарияти, вакиллари, Ш.Рашидовнинг фарзандлари, яқинлари, замондошлари, Ш.Рашидов ҳаёти ва сиёсий фаолиятига атаб ёзган асарлар муаллифлари ҳамда фуқароларнинг кенг қатлами қатнашди.

2

 

Ш.Рашидовнинг ҳаёти ўз халқининг бахти ва фаровонлиги йўлидаги меҳнат билан ўтган. Ш.Рашидов Ўзбекистонни 1959-1983 йиллар давомида бошқарди. Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида янги ерларнинг ўзлаштирилиши, янги тўқимачилик корхоналарининг қурилиши, электротехника саноати, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва бошқа кўплаб соҳалар ривожи унинг номи билан боғлиқдир. Шу билан бирга Тошкент телеминораси, Тошкент метрополитенининг қурилиб ишга туширилиши бевосита унинг номи билан боғлиқ ва бу кўргазма экспозициясида ўз аксини топган.

3

 

Кўргазма беш бўлимни ўз ичига олади: «Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўли», «Шароф Рашидовнинг маданият ва спорт ривожига қўшган ҳиссаси», «Шароф Рашидовнинг сиёсий фаолияти», «Шароф Рашидовнинг бунёдкорлик фаолияти», «Шароф Рашидовга эҳтиром».

Кўргазмада Ш.Р.Рашидовнинг босиб ўтган ҳаёт йўлини, унинг бунёдкорлик фаолиятини очиб берувчи асл нусха ҳужжатлар, ўзи ёзган таржимаи ҳоли, адабий мероси намойиш қилинган. Алоҳида витринадан совғалар, Тошкент метрополитени биринчи ва иккинчи йўналишларининг рамзий калитлари ва бошқалар жой олган.

4

5

6

 

 

                  

O'ZBEKISTON TARIXI DAVLAT MUZEYI

© 2017 Axborotdan foydalanish shartlari

 

  

Музей манзили: 700029, Тошкент шаҳри,

Шароф Рашидов кўчаси, 3.

Тел: (371) 239-10-83; Факс: (371) 239-44-25.

E-mail: history@uzci.net.

Иш вақти: 10.00 17.00 соатлар.

Дам олиш кунидушанба.

Top