“Ўзбекистон – миллатлараро тотув ва диний бағрикенг мамлакат” кўргазмаси очилди.

“Ўзбекистон – миллатлараро тотув ва диний бағрикенг мамлакат” кўргазмаси очилди. Кўргазма Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди. Кўргазмада 40 дан ортиқ китоблар намойишга қўйилган бўлиб улар тошбосма ва илк матбаа усулида чоп этилган. Шунингдек, Француз шарқшунос олими М.Казимирский (18081887) томонидан амалга оширилган Қуръон таржимаси ва таҳлили, ер юзидаги барча халқларнинг диний урф-одат ва маросимлари ёритилган асар, машҳур Ғарб олимларининг бир қатор Шарқ давлатларида илм-фан ва санъат  соҳаларида эришилган ютуқлари ҳақидаги асарлари, илмий изланишлари, таржима ва таҳлилларига оид китоблар намойиш этилган.  2021 йил 29 апрель.